Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

«2010 йилда мендан «Олтин тўп»ни ўғирлашган»

«2010 йилда мендан «Олтин тўп»ни ўғирлашган»

«Интер» ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер 2010 йилги «Олтин тўп» мукофоти ҳақида яна фикр билдирди.

«Ҳа, мени ўзимга муносиб бўлган «Олтин тўп»дан маҳрум қилишган. Аммо одамлар ҳозиргача менга «Уэсли, 2010 йилда сендан мукофотни ўғирлашган», дейишидан ҳатто хурсандман.

Мен учун бу гапларни эшитиш «Олтин тўп»ни ноҳақ қўлга киритганим ҳақидаги фикрлардан яхшироқ», — деди Снейдер. Унинг сўзларини The Touchline келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилги «Олтин тўп» Лионель Мессига насиб этган. Овоз бериш натижаларига кўра, Снейдер тўртинчи ўринни эгаллаган. Ундан юқорида Месси, Андрес Иньеста ва Хави жойлашган.

Киритилди: Бугун 19:29. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!