Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россиянинг Киевга қарши кенг кўламли дрон ва ракета ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди

Россиянинг Киевга қарши кенг кўламли дрон ва ракета ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди

Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко хабар берди.

Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотига кўра, пойтахтнинг Шевченко туманида кўп қаватли турар-жой биносининг бутун бир кириш қисми бутунлай вайрон бўлган. Ҳозирда вайроналар остини тозалаш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари, Киев шаҳрининг бошқа туманларида ҳам вайронагарчиликлар аниқланган.

Шунингдек, Россия зарбалари оқибатида Киев вилоятидаги турар-жой ва тиббиёт инфратузилмаси ҳам зарар кўрган.

Ички ишлар вазири Игор Клименконинг маълум қилишича, Киев вилоятида бир киши ҳалок бўлган ва саккиз киши жароҳат олган.

Киритилди: 12:40 23.06.2025. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!