Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Россияни жанг майдонида мағлуб этиб бўлмайди» — Россия элчихонаси

«Россияни жанг майдонида мағлуб этиб бўлмайди» — Россия элчихонаси

Россиянинг Берлиндаги элчихонаси Германия махсус кучларининг эҳтимолий ҳарбий тўқнашувга тайёргарлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Россияни жанг майдонида мағлуб этиш имконсиз. Мамлакатимизга стратегик мағлубият етказиш ғоялари мутлақо истиқболсиз», — дейилади элчихонанинг РИА Новости агентлигига берган баёнотида.

Дипломатик ваколатхона ушбу фикрни Германия махсус кучлари қўмондонлигининг Россия билан эҳтимолий тўқнашувга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги маълумотларига жавобан билдирган.

Киритилди: 14:39 30.10.2026. Ўқилди: 605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!