Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Украина ва Яқин Шарқдаги келишмовчиликлар G20 учрашувига соя солди

Украина ва Яқин Шарқдаги келишмовчиликлар G20 учрашувига соя солди

Украина ва Яқин Шарқдаги можаролар бўйича чуқур келишмовчиликлар АҚШда 30–31 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган «Катта йигирматалик» (G20) ташқи ишлар вазирлари учрашувига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Агентлик қайд этишича, томонлар ўртасидаги жиддий қарама-қаршиликлар Атланта шаҳридаги учрашувда қўшма ҳаракатлар ва баёнотлар бўйича келишувга эришишни қийинлаштириши мумкин.

АҚШ Давлат департаментининг собиқ бош иқтисодчиси Ҳайди Кребо-Редикернинг таъкидлашича, кун тартибидаги йирик стратегик масалалар бўйича тўлиқ келишувга эришиш одатда ҳам осон эмас.

Унинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия ва Украинага нисбатан сўнгги қарорлари ҳам музокаралар жараёнига таъсир кўрсатиши мумкин.

G20 дипломатларидан бири эса Канада, Мексика ва Ҳиндистон каби айрим давлатлар можаролар юзасидан очиқ қарама-қаршиликка киришмасликка ва ортиқча эътиборни жалб қилмасликка ҳаракат қилиши мумкинлигини айтди.

Киритилди: 19:24 30.10.2026. Ўқилди: 948 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!