Россиянинг Владивосток ва Хабаровск шаҳарларида оғир моддий аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларига Ватанга қайтишда амалий ёрдам кўрсатилди.
«Дунё» ахборот агентлиги маълумотига кўра, уларнинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ йўл харажатлари Миграция агентлиги жамғармаси ҳисобидан қопланган.
Ёрдам кўрсатилганлар орасида Самарқанд вилоятидан бўлган, тўрт нафар вояга етмаган фарзанди билан Россияда қолиб кетган аёл ҳам бор.
Маълум қилинишича, Россияда бўлиш қоидаларини бузгани сабабли суд уни депортация қилиш ва мамлакатдан чиқариб юборилгунига қадар вақтинча сақлаш марказига жойлаштириш ҳақида қарор чиқарган.
Ўзбекистон Бош консулхонасининг аралашуви ва амалий кўмаги натижасида аёл ҳамда унинг фарзандлари билан боғлиқ масала ижобий ҳал этилган.