Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Муҳсин Ризоий АҚШнинг Теҳрон билан мулоқот оҳанги сезиларли даражада ўзгарганини билдирди.
«Улар биз билан мулоқот қилиш оҳангини бутунлай ўзгартирди», — деди Ризоий.
Унинг сўзларини Эроннинг IRIB давлат телерадиокомпанияси келтирмоқда.
Шунингдек, Ризоий АҚШ вице-президенти томонидан юборилган мактубга ҳозирча жавоб қайтармаганини маълум қилди.
Мактуб мазмуни ва Вашингтон позициясидаги ўзгаришлар тафсилоти очиқланмаган.