Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистоннинг таниқли боксчиси Шоҳжаҳон Эргашевни жангга чорлади

Қозоғистоннинг таниқли боксчиси Шоҳжаҳон Эргашевни жангга чорлади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг рингга қайтиши олдидан унга Қозоғистондан чақириқ келиб тушди. Қозоғистонлик Торехан Сабирхан ҳамюртимиз билан жанг қилиш истагини билдирди.

IBA Nomad лигаси расмий Instagram саҳифасида эълон қилинган постерда Сабирхан Эргашев билан тўқнашишга тайёрлигини маълум қилган.

«Шоу керакми? Мен тайёрман», — деди қозоғистонлик боксчи.

Аввалроқ профессионал фаолиятида 27 та ғалаба (24 таси нокаут) ва 2 та мағлубият қайд этган Шоҳжаҳон Эргашев декабрь ойи бошида Олмаотада ўтказиладиган IBA Nomad турнирида рингга қайтишини билдирган эди.

Ўзбекистонлик боксчи мазкур мусобақада исталган рақиб билан жанг қилишга тайёрлигини таъкидлаган.

Киритилди: 20:47 31.10.2026. Ўқилди: 1022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!