Россиянинг Омск шаҳрида Ozon компаниясига қарашли логистика марказига дрон келиб урилиши оқибатида ёнғин келиб чиқди. Ҳодисадан сўнг омбордаги барча ходимлар хавфсиз ҳудудга олиб чиқилди.
Омск вилояти губернатори Виталий Хоценко шаҳардаги логистика объектларидан бири учувчисиз учиш аппарати зарбасига учраганини маълум қилди.
Кейинчалик Ozon матбуот хизмати ҳужум айнан компания омборида содир бўлганини тасдиқлади.
Компания маълумотига кўра, ходимлар зудлик билан эвакуация қилинган. Дастлабки хабарларда жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.
Ҳодиса жойида ёнғинни бартараф этиш ва унинг оқибатларини ўрганиш учун фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда.