Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучларини Суджа шаҳри, Подол қишлоғи ва Меловой посёлкаси ҳудудидан сиқиб чиқарганини маълум қилди.
Суджа — Курск вилоятидаги ҳарбий операция давомида Украина Қуролли кучлари томонидан эгалланган ягона шаҳар эди.
Украинанинг DeepState лойиҳаси хариталарига кўра, Суджанинг ғарбий ҳудуди, шунингдек, жанубдаги Гуево қишлоғи ва унинг атрофлари ҳали ҳам Украина назорати остида қолмоқда. Украина Қуролли кучлари Бош штаби Суджадан чиқиб кетилганини тасдиқламади, аммо Курск вилоятидаги украиналик аскарлар “қулайроқ позицияларга ўрнашгани” ҳақида баёнот берди.