Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия “соя флоти” кемаларини ҳимоя қилиш учун Ҳарбий-денгиз кучларидан фойдаланишни режалаштирмоқда

Россия “соя флоти” кемаларини ҳимоя қилиш учун Ҳарбий-денгиз кучларидан фойдаланишни режалаштирмоқда

Россия “соя флоти” кемаларини ҳимоя қилиш учун Ҳарбий-денгиз кучларидан фойдаланишни режалаштирмоқда — The Insider.

Бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги Денгиз коллегияси хабар берди. The Barents Observer'нинг аниқлашича, коллегияга президентнинг кемасозлик ва денгиз сиёсати бўйича ёрдамчиси Николай Патрушев раҳбарлик қилади.

Денгиз коллегияси маълумотларига кўра, жавоб чораларига оид таклифлар президент Владимир Путинга тақдим этилади. Эҳтимолий вариантлардан бири сифатида Россия ҳарбий кемаларининг санкциялар остидаги кемаларга ҳамроҳ бўлиши кўзда тутилмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Россиянинг айрим ҳарбий кемалари аллақачон “соя флоти” кемаларига ҳамроҳлик қилмоқда.

Шунингдек, 10 январ куни Шимолий флотнинг “Североморск” эсминеци Португалия қирғоқлари яқинида иккита юк кемасига ҳамроҳлик қилгани аниқланган.

Киритилди: Бугун 19:17. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!