Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Путиннинг урушдаги "янги сифат" ҳақидаги сўзларидан кейин Украина шаҳарларига зарба берди

Россия Путиннинг урушдаги "янги сифат" ҳақидаги сўзларидан кейин Украина шаҳарларига зарба берди

Россия Путиннинг урушдаги "янги сифат" ҳақидаги сўзларидан кейин Украина шаҳарларига зарба берди.

Киев ракеталар ва дронлар ҳужумига учраши оқибатида турар жой бинолари ва поликлиника шикастланди. Сўнгги маълумотларга кўра, тўрт киши ҳалок бўлган, 51 киши жароҳатланган. Днепр шаҳрида эса беш киши қурбон бўлди ва 25 киши жабрланди. Харковда олти киши, жумладан 11 ёшли қизча тан жароҳати олди. Ҳалок бўлганлар, жабрланганлар ва етказилган зарар ҳақидаги аниқ маълумотларга аниқлик киритилмоқда.

Аввалроқ Владимир Путин Украина Қуролли Кучларининг аннексия қилинган Луганск вилоятидаги Старобелск шаҳрига уюштирган яқиндаги ҳужуми урушга "янги сифат" бағишлаганини маълум қилган эди. Зеленский эса Украина шаҳарларига янги оммавий зарбалар берилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда, дейилади хабарда.

Киритилди: 23:38 02.06.2026. Ўқилди: 301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!