Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия Молия вазирлиги Ғарб компанияларидан Россия бозорига қайтиш учун технологияларни топширишни талаб қилмоқчи

Россия Молия вазирлиги Ғарб компанияларидан Россия бозорига қайтиш учун технологияларни топширишни талаб қилмоқчи

Россия Молия вазирлиги Ғарб компанияларидан Россия бозорига қайтиш учун технологияларни топширишни талаб қилмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Нашрнинг икки россиялик манбасига кўра, Молия вазирлиги Ғарб компанияларининг қайтиши бўйича дастлабки таклифларни тайёрлаган. Бу таклифлар ишлаб чиқаришнинг бир қисмини маҳаллийлаштириш ва унумдорликни ошириш мақсадида технологияларни топширишга розилик бериш талабини ўз ичига олади.

Шу билан бирга, Bloomberg'нинг маълум қилишича, ҳозирча бирорта йирик хорижий компания уруш тугагунча Россияга қайтиш ниятини билдирмаган.

2025 йилда Трамп маъмурияти билан муносабатларнинг илиқлашуви фонида Россия ҳукумати ва унга яқин оммавий ахборот воситалари ҳамда мутахассислар 2022 йилда Россия Қуролли кучларининг Украинага босқини бошланганидан кецин мамлакатни тарк этган хорижий компанияларнинг маҳаллий бозорга қайтиш имкониятини жиддий муҳокама қила бошладилар.

Киритилди: 18:27 17.04.2025. Ўқилди: 1107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!