Агентлик бу маълумот Европа Иттифоқи ва NATO'га аъзо 13 давлатнинг юқори мартабали амалдорларига таяниб тақдим этилганини билдирди.
Россия ортида тургани тахмин қилинаётган сўнгги диверсия Полшада содир этилган:э. 16 ноябр куни у ерда йўловчи поездлари қатнайдиган темирйўл участкаси портлатилганди.
"Ҳозирга қадар амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларининг аксарияти минимал зарар келтирган. Бироқ вандализм, киберҳужумлар ва омборларни ёқиб юбориш кўринишидаги ҳар бир ҳолат Европа махсус хизматларини ўз қимматли ресурсларини сарфлашга мажбур қилмоқда", дея ёзади Associated Press.
Европадаги разведка идораларидан бирини раҳбарининг сўзларига кўра, эндиликда бундай ҳолатлар бўйича текширувлар терроризмга қарши кураш ҳаралатлари билан деярли тенг вақтни олмоқда. Шу билан бирга, амалдорларнинг таъкидлашича, бундай ҳужумларни ташкил этиш Россия учун “анча арзонга” тушади.
Манбаларга кўра, 2024 йил охири — 2025 йил бошларида Европадаги бу каби қўпорувчилик ҳаракатлари фаоллиги сусайган. Тахмин қилинишича, ўша пайтда Москва Қўшма Штатларнинг янги президенти Доналд Трампнинг қўллаб-қувватлашига эришишни истаган. Бироқ орадан кўп ўтмай “гибрид ҳужумлар” қайта бошланган.