АҚШ ва Исроил томонидан Эронга берилган дастлабки зарбалардан сўнг, Москва яширин тарзда Теҳронга дронлар етказиб беришни муҳокама қила бошлаган, деб ёзади газета.
FT'нинг икки манбасига кўра, Россия Эронга дронлар етказиб беришга тайёргарликни март ойининг бошида бошланган ва уни бир ой охиригача якунлаш режалаштирилган.
Ғарб давлатлари хавфсизлик соҳасидаги манбалардан бири ҳозирча Россия Эрон учун айнан қайси турдаги дронларни етказиб беришга рози бўлганига аниқлик киритиб бўлмаганини айтди. Унинг тахминича, Москва Теҳронга Эроннинг “Shahed-136” модели асосида яратилган “Геран-2” дронларни бериши мумкин.
Буюк Британия Қироллик мудофаа тадқиқотлари институтининг катта илмий ходими Антонио Гиустоззи эса Эрон “дронларга муҳтож эмаслигини, уларга янада мукаммалроқ технологиялар кераклигини”, айтди.