Россия Меҳнат вазирлиги визали давлатлардан ишчи кучини жалб қилиш квотасини 2027 йилда 383 минг кишига етказмоқчи. Бу 2026 йилга нисбатан 104 минг нафар ёки 37 фоиз кўп.
Россиялик иш берувчилар асосан Ҳиндистон, Хитой, Вьетнам ва Бангладешдан ишчиларни ёллайди.