Қоҳира шаҳрининг жанубидаги Жиза вилоятида автомагистралда юк машинаси микроавтобус билан тўқнашиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 24 киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.
Ҳодиса жойига авариядан сўнг 20 та тез тиббий ёрдам машинаси юборилган. Жабрланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга олиб борилган.
Вазирлик маълумотларига кўра, жароҳатланган 10 кишининг аҳволи беқарор деб баҳоланмоқда. Яна 14 киши енгил ва ўртача оғирликдаги тан жароҳатларини олган. Қайд этилишича, жабрланганлар сони ҳақидаги маълумотлар ҳозирча дастлабки ҳисобланади.
Тахминларга кўра, аварияга тезликни ошириш ва туман сабаб бўлган бўлиши мумкин.