Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) АҚШ томонидан Москвада террорчилик ҳаракати тайёрланаётгани ҳақида маълумот олди.
Бу ҳақда Россия ФСБ матбуот хизмати маълум қилди.
«Ҳамкорлик каналлари орқали АҚШ томонидан Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида маълумот олинди. Ҳозирда тегишли ишлар олиб борилмоқда», — дейилади идора баёнотида.
Эҳтимолий таҳдиднинг бошқа тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.