Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Reuters: Буюк Британия, Германия ва Франция Эрон билан унинг ядро дастури бўйича музокара ўтказади

 Reuters: Буюк Британия, Германия ва Франция Эрон билан унинг ядро дастури бўйича музокара ўтказади

Агентликнинг немис дипломатик манбасига таяниб хабар беришича, Германия, Франция ва Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлари Женевада эртага, 20 июн куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Аббос Ароқчи билан ядро дастури юзасидан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.

"Европалик вазирлар Эрон ТИВ раҳбари билан қўшма йиғилиш ўтказишдан аввал Германиянинг Женевадаги доимий ваколатхонасида Европа Иттифоқи бош дипломати Кая Каллас билан учрашади", — деди Reuters суҳбатдоши.

Германия расмийсининг сўзларига кўра, Эрон ва европаликлар ўртасида АҚШ билан келишилган ҳолда ўтаётган музокаралардан мақсад Теҳронни ядро дастуридан фақат фуқаролик мақсадларида фойдаланишига қатъий кафолат беришга кўндиришдир. Манбага кўра, музокаралардан сўнг экспертлар даражасида тузилган мулоқот ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 12:32 19.06.2025. Ўқилди: 777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!