Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида республикада транспорт хизматлари ҳажми 69,7 трлн сўмни ташкил этган.
2023 йилнинг мос даврига нисбатан ушбу хизмат тури 7 % га ўсган. Кўрсатилган жами бозор хизматлари ҳажмида ушбу хизматларнинг улуши 22 % даражасида қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида мазкур йўналишда нисбатан юқори кўрсатилган хизматлар ҳажми Тошкент шаҳри (13,3 трлн сўм), Тошкент (4,4 трлн сўм), Самарқанд (4,2 трлн сўм), Фарғона (3,1 трлн сўм) ҳамда Андижон (2,7 трлн сўм) вилоятларида қайд этилган.