Трампнинг куёвига тегишли компания Сербия пойтахтида меҳмонхона қуриш лойиҳасидан чиқди, деб ёзмоқда Тhe New York Times.
Бу ҳақда Сербия прокуратураси 500 миллион долларлик лойиҳа бўйича тўрт нафар юқори мартабали амалдорни коррупцияда айблаганидан бир неча соат ўтиб эълон қилинди, дея хабар бермоқда нашр.
NATO қўшинлари томонидан 1999 йилда бомбардимон қилинган Белграддаги Югославия Бош штаби биноси ўрнида меҳмонхона қуриш лойиҳасини Жаред Кушнер ва Трампнинг ўғиллари бошқарадиган Trump Organization илгари сурган эди.
Сербияда бу бино “миллий фожиа” рамзи сифатида тан олингани сабабли лойиҳа мамлакат аҳолиси ўртасида кучли норозиликка сабаб бўлаётган эди.