Ҳозирги кунга қадар, экология йўналишида олиб борилган космик мониторинг натижаларига кўра, Республиканинг қарийб 721 гектар майдонида 1 минг 928 та ноқонуний чиқиндихона мавжуд эканлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ўзбеккосмос” агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Улардан 123 таси яъни 255,5 гектари чиқинди сақлаш полигонлари чегарасидан ташқарига чиқиш, 1 805 таси 465,2 гектари еса ноқонуний чиқинди полигонлари сифатида қайд етилмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 243 та (63,2 гектар), Хоразм вилоятида 168 та (22 гектар), Бухоро вилоятида 92 та (91б7 гектар), Навоий вилоятида 216 та (112,4 гектар), Самарқанд вилоятида 147 та (41,2 гектар), Қашқадарё вилояти 81 та (79б3 гектар), Андижон вилояти 180 та (42 гектар), Наманган вилоятида 195 та (65,2 гектар), Фарғона вилоятида 164 та (51 гектар), Тошкент вилоятида 363 та (98,6 гектар), Жиззах вилоятида 39 та (30,44 гектар) ва Сурхондарё вилоятида 40 та (20,11 гектар).
Қайд этилишича, бу каби чиқинди полигонлар зарарли ҳашаротлар кўпайиши, инфекцион касалликларнинг ортиши, инсонларда ўпка саратони ва нафас олиш нуқсонларининг ривожланишига олиб келади.