Бу ҳақда Трампнинг Украина бўйича бўлажак махсус вакили Кит Келлог маълум қилди.
"Менимча, бу муваффақиятсизлик эмас, лекин айтмоқчиманки, уруш қоидалари бор ва сиз баъзи нарсаларни қилмаслигингиз керак. Масалан, жанг майдонида ярадор аскарлар ўлдирилмаслиги, жангларда қатнашмаётганлар ўлдирилмаслиги керак", — дея фикр билдирди Келлог Fox News телеканалига берган интервюсида.
Унинг қайд этишича, муҳим даражадаги генералларни ўз она шаҳрида ўлдириш уруш қоидаларини ўзгартиради, бу яхши ғоя эмас.