Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса ошмоқда.
14 декабрь якуни бўйича биржа савдоларида суюлтирилган газ(пропан) нархи 305,6 сўмга, яъни 4,5 фоизга арзонлашиб, тоннаси учун 6 554,7 сўмни ташкил этган.
АИ 92 бензини эса 52,3 сўмга қимматлаган бўлса, АИ 80 бензин 63,6 сўмга қимматлаган.
Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.