Бугун 19 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленскийдан Владимир Путин билан музокаралар столига ўтиришга тайёрмисиз, деб сўрашди

Зеленскийдан Владимир Путин билан музокаралар столига ўтиришга тайёрмисиз, деб сўрашди

Украина армияси ўз кучи билан Қрим ва Донбассни қайтариб ололмайди, деди Украина президенти Владимир Зеленский Франциянинг Ле Парисиен газетасига берган интервьюсида.

Нашр Зеленскийдан урушни тугатиш учун қандай муросага боришга тайёрлигини сўради. «[Қрим ёки Донбассни, ҳеч бўлмаганда вақтинча] беришга тайёрмисиз?» - сўради газета журналисти.

Зеленский жавоб берди: «Биз ўз ҳудудларимизни бера олмаймиз. Украина Конституцияси бизга буни тақиқлайди. Де-факто, бу ҳудудлар ҳозир россияликлар томонидан назорат қилинади. Уларни қайтариб олишга кучимиз етмайди. Биз Путинни музокаралар столига ўтиришга мажбур қилиш учун фақат халқаро ҳамжамиятнинг дипломатик босимига умид қилишимиз мумкин.»

Шунингдек, Зеленскийдан Владимир Путин билан музокаралар столига ўтиришга тайёрмисиз, деб сўрашди. «Қарама-қарши ўтирган одам муҳим эмас. Музокаралар олиб бораётганингизда қандай ҳолатда эканингиз муҳим. Мен заиф позицияда эмасмиз деб ўйлайман, лекин кучли позицияда ҳам эмасмиз. НАТОга кирамизми? Биз билмаймиз. Европа Иттифоқининг бир қисми бўламизми? Ҳа, келажакда, лекин қачон?

...Аввало биз модель, ҳаракат режаси ёки тинчлик дастурини ишлаб чиқишимиз лозим - қандай номлашни ўзингиз ҳал қилинг. Шундан сўнг биз уни Путинга ёки кенг маънода россияликларга тақдим эта оламиз,» - деди у.

Зеленский таъкидладиким, бирорта жаҳон етакчиси «Украинасиз Путин билан музокара олиб боришга ҳақли эмас.» «Биз бу ваколатни ҳеч кимга бермаганмиз. Биз қурбонлармиз,» - дея баёнот берди Зеленский.

Киритилди: 23:45 18.12.2024. Ўқилди: 1652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!