Бугун 19 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Руслар Суриядан қочмоқда

Руслар Суриядан қочмоқда

Руслар Суриядаги энг йирик аэродромни тарк этди.

Россия қўшинлари Суриянинг Ҳомс ва Палмира ўртасида жойлашган энг йирик Тияс (Т-4 ёки Тифор базаси) аэродромидан чиқиб кетишни якунлади. Бу ҳақда рус ОАВи журналист Анастасия Кашеваровга таяниб хабар берди.

Тияс аэродроми муҳим ҳарбий объект ҳисобланган. Совет даврида базада совет самолётлари жойлашган бўлиб, сўнгги йилларда у Сурия ва Россия ҳарбийлари томонидан биргаликда фойдаланилган. Т-4 мамлакатнинг асосий иссиқлик электр станцияларини таъминловчи йирик газ конлари ёнида жойлашганлиги сабабли ҳам стратегик роль ўйнайди.

Кашеварова вазиятни таърифлаб, Сурия армияси базадаги позицияларини деярли бир зумда тарк этгани, кўплаб аскарлар объектни ҳимоя қилишга уринмасдан фуқаролик кийимида қочиб кетганини таъкидлади. Базада қамалда қолган рус ҳарбийлари мудофаага тайёргарлик кўрган, аммо охир-оқибат Т-4ни ҳам тарк этган.

Ўтган ҳафта Россия ҳарбийлари Сурия шимолида жойлашган Кобани ва Манбиж аҳоли пунктларидаги базаларини тарк этди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб, Тҳе Wашингтон Пост (WП) хабар берди. Россия гуруҳи қўмондонлиги алоҳида бўлинмаларни Суриянинг чекка ҳудудларидан олиб чиқиб, уларни Латакия ва Тартусдаги асосий базалар ҳудудларига жамлашда давом этмоқда.

Киритилди: 22:15 18.12.2024. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!