Қозоғистоннинг Аркалиқ шаҳри яқинида Ан-2 тез тиббий ёрдам самолёти қор бўрони вақтида қаттиқ қўнди.
Бу ҳақда Қўстанай вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
"Бугун кучли қор бўрони шароитида, Аркалиқ шаҳридан 1,5 км узоқликда, аэропорт яқинида Қўстанайдан Аркалиқ шаҳрига парвоз қилаётган Ан-2 тез тиббий ёрдам самолёти қийин қўнишни амалга оширди", — дейилади хабарда.
Самолётда икки учувчи ва икки шифокор бўлган. "Қутқарувчиларнинг мувофиқлаштирилган ва тезкор ҳаракатлари туфайли бортдагиларнинг барчаси тезда топилиб, Аркалиқ шаҳрига олиб кетилди. Жабрланганлар йўқ. Ҳодиса ҳолатлари аниқланмоқда", — дейилади бошқармада.