Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қораўзак туманида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Қораўзак туманида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан биргаликда ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 03 сентябрь куни Қораўзак тумани Ёшлар маркази биносида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Унда Қораўзак туманидаги 11 корхона, муассаса ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган жами 27 та бўш иш ўринларини йиғилганларга таклиф этди.

Шунинг натижасида, 6 нафар шахслар доимий иш ўринлари билан таъминланиб, касбга қайта тайёрлаш курсларига 7 та фуқарога йўлланмалар берилган.

Шунингдек, меҳнат муносабатларига тегишли соҳалар бўйича фуқароларга ўзларининг қизиқтирган саволлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Бу каби тадбирлар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларни модиий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!