Дунёдаги энг катта йўловчи самолёти — Airbus A380 Москва аэропортларининг вақтинча ёпилиши сабабли манзилига етиб бора олмаяпти.
Дронлар ҳужуми туфайли Москвадаги барча аэропортлар вақтинча ёпилган. Дубайдан Домодедово аэропортига учиб келаётган улкан самолёт Пенза вилояти осмонида айланиб учишга мажбур бўлмоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, Россияда Airbus A380 самолётини қабул қилиш имкониятига эга аэропортлар саноқли: Домодедово, Шереметьево, Санкт-Петербургдаги Пулково ва Новосибирскдаги Толмачёво.