Қирғизистоннинг амалдаги президенти Садир Жапаров бир суткага етмас вақт ичида мамлакат президентлиги учун сайловда иштирок этишга зарур бўлган 48 мингта имзони тўплади.
Қирғизистон оммавий ахборот воситалари хабар беришича, бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси (МСК) маълум қилган.
Жапаров ҳозирча зарур миқдордаги имзоларни тўплаган ягона номзод ҳисобланади.
МСК маълумотига кўра, амалдаги президент давлат раҳбарлигига номзодини кўрсатиш тўғрисидаги аризани кеча топширган. Бугунги кунга қадар Марказий сайлов комиссиясига олтита ариза келиб тушган.
Сиймик Жапикеев 18,9 мингдан ортиқ, Аймен Касенов қарийб 15,9 минг, Исхак Масалиев 11 минг, Азамат Эсенбеков 8,6 минг ва Акай Қидиров 5,1 мингта имзо тўплаган.
Бундан ташқари, Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Бактибек Калмаматов ҳам сайловда иштирок этиш учун ҳужжатларини МСКга тақдим этган.
Номзодларни кўрсатиш муддати 13 ноябрь куни якунланади. Бугунги ҳолатга кўра, давлат раҳбарлиги учун етти нафар номзод даъвогарлик қилмоқда.