Германия канцлери Фридрих Мерц ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўтказилиши эҳтимоли ошган. Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.
Германия ҳукумати расмий вакили Штефан Корнелиуснинг маълум қилишича, Абу-Дабида Украина можаросини ҳал этиш бўйича ўтказилган музокаралардан сўнг икки давлат раҳбари телефон орқали суҳбатлашиши мумкин.
"Музокаралар давомида шаклланган умумий тушунчалар Россия президентига ҳам етказилади. Шу асосда кейинги мулоқотлар ривожланиши мумкин", — деди Корнелиус.
Аввалроқ Москва Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари билан бевосита мулоқотга тайёрлигини билдирганди. Мерц ҳам Путин билан шахсан учрашиш имкониятини, жумладан, G20 саммити доирасидаги музокараларни истисно қилмаган.