Бугун 10 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ ва Эрон дастлабки келишувга эришиш сари илгариламоқда

АҚШ ва Эрон дастлабки келишувга эришиш сари илгариламоқда

АҚШ ва Эрон 6 миллиарддан 9 миллиард долларгача бўлган Эрон активларини муздан тушириш, уранни бойитиш даражасини чеклаш ҳамда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) инспекторларининг мамлакатга қайтишини назарда тутувчи дастлабки келишувга эришиш сари илгариламоқда.

Бу ҳақда Al Arabiya телеканали манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Телеканал сайтидаги материалда таъкидланишича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида жиддий музокаралар жараёнини қайта тиклашга Қатар ва Покистоннинг қўшма ташаббуси орқали эришилган.

Манбаларнинг маълум қилишича, эҳтимолий келишув доирасида АҚШ Эронга уранни 3,67 фоизгача бойитишга рухсат беришга рози бўлган, Теҳрон эса бунга розилик билдирган. Шу билан бирга, Вашингтон уранни бойитиш даражасини 60 фоизга етказган Эрондан уни пасайтиришни талаб қилмоқда. Бу масалани ҳал этиш учун томонлар учинчи давлатни жалб қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Бундан ташқари, музокараларда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) инспекторларининг Эронга қайтишини тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Бироқ уларнинг келгусидаги ваколатлари кўлами ҳозирча аниқланмаган.

Таклиф этилаётган келишув шартларига кўра, Ҳурмуз бўғози очилиши, Эронга нисбатан денгиз блокадаси эса зудлик билан бекор қилиниши керак.

Киритилди: Бугун 10:50. Ўқилди: 898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар