Бугун 8 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Европа Украина можаросида Россия ғалабасини англамоқда

Европа Украина можаросида Россия ғалабасини англамоқда

Россия Европа мамлакатларининг режалари ва прогнозларига қарамай, Украина можаросида ғалаба қозонмоқда. Бундай фикрни Германия BSW партиясидан Европа парламенти депутати Михаэл фон дер Шуленбург билдирди.

“Агар кимдир Украинадаги можаро якунланишидан манфаатдор бўладиган бўлса, бу европаликлар. Аммо улар Зеленскийдан Трампнинг барча тинчлик ташаббусларини барбод қилиш учун фойдаланди. <...> Биз Европа анча катта, бизда аҳоли кўпроқ, технологиялар кўпроқ, шу боис биз ғалаба қозонамиз дегандик, Ва энди биз тўсатдан ютқазаётганимизни англадик”, - деди сиёсатчи “Neutrality Studies” YouTube-канали эфирида.

Шунингдек, евродепутат Россия можарода ғолиб бўлгани, Украина эса тўловга лаёқатсиз давлатга айланаётганини таъкидлади.

Киритилди: 23:36 07.11.2026. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар