Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойлик эркак икки хонали квартира сотиб олиш учун атиги 1,7 доллар сарфлади

Хитойлик эркак икки хонали квартира сотиб олиш учун атиги 1,7 доллар сарфлади

Хитойда бир фуқаро аукцион орқали икки хонали квартирани атиги 11 юанга (1,7 доллар) сотиб олди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Майдони 68 квадрат метр бўлган хонадон Хэйлунцзян провинциясидаги кўп қаватли уйнинг еттинчи қаватида жойлашган.

Аукцион ташкилотчилари энг юқори таклифни 11 юан билан чеклаган. Харидор ушбу суммани биринчи бўлиб таклиф қилгани учун квартирага эга чиққан. Энди у мулк ҳуқуқини расмийлаштириш учун яна 300 доллар мажбурий солиқ тўлаши керак.

Эркак янги уйига доимий кўчиб ўтишни режалаштирмаяпти. У хонадондан қишки саёҳатлари давомида дам олиш маскани сифатида фойдаланмоқчи.

Киритилди: 23:38 11.11.2026. Ўқилди: 830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда