Покистонлик машҳур теленовшалар бошловчиси, 41 ёшли Рабия Аҳсан Равалпинди шаҳридаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.
Бу ҳақда People журнали маълум қилди.
Марҳуманинг қариндошлари уни ётоқхонада қон ичида ётган ҳолда топишган. У ўқотар қуролдан етказилган жароҳатлар оқибатида вафот этган.
Ўлдирилган аёлнинг ёнида қўлида тўппонча ушлаб турган турмуш ўртоғи бўлган. Эркак воқеа жойига етиб келган полиция ходимларига тўппонча ўқланганини билмагани сабабли хотинига тасодифан ўқ узганини айтган. Ҳозирда у ҳибсда сақланмоқда.
Эр-хотин 16 йил давомида бирга яшаган. Уларнинг 13 ва 11 ёшли икки нафар қизи бор.