Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ санкциялари сабабли Россия халқаро ҳисоб-китобларда долларни юань билан алмаштира олмади

АҚШ санкциялари сабабли Россия халқаро ҳисоб-китобларда долларни юань билан алмаштира олмади

Bloomberg хабарига кўра, Россиянинг халқаро ҳисоб-китобларда доллар ўрнини Хитой юани билан эгаллашга бўлган уринишлари АҚШнинг иккинчи даражали санкциялари хавфи сабабли жиддий тўсиқларга дуч келди. Россия Банки маълумотларига кўра, Россия экспорти тўловидаги юань улуши 2024 йил ўрталаридаги энг юқори кўрсаткичга нисбатан икки бараварга камайиб, 22% ни ташкил этмоқда.

2024 йил июнь ойида АҚШ санкциялари кенгайтирилгач, Хитой банклари Вашингтон томонидан чекловларга тушишдан хавотирланиб, Россия компанияларининг тўловларини ушлаб қолиш ва қайтаришни бошлади. Оқибатда Осиё мамлакатлари билан савдодан тушадиган экспорт тушумида рубль улуши 69% га етди. Бироқ бу трансчегаравий тўловлар муаммосини тўлиқ ечмайди — Россия компаниялари воситачилардан ва учинчи давлатлар орқали ўтказмалардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. STT Logistics маълумотларига кўра, Хитой билан тўловларнинг умумий харажатлари (комиссиялар билан бирга) эндиликда битим суммасининг ўртача 15–20% ини ташкил этмоқда.

2024 йил ўрталаригача юань нафақат Хитой билан савдода, балки учинчи мамлакатлар билан ҳисоб-китобларда ҳам фаол ишлатилган бўлса, 2025 йил охирига келиб бу тенденция ўзгарди: Россия бу каби операцияларда оладиганидан кўра кўпроқ юань сарфлай бошлади.

SWIFT тизимида Хитой валютаси тўловлар улуши бўйича бешинчи ўринга тушиб кетди. Питерсон номидаги Халқаро иқтисодиёт институти тўнғич илмий ходими Мартин Чорземпанинг таъкидлашича, Россияга қарши санкциялар фонида юаннинг халқаро миқёсда кенг тарқалишига берилган туртки ўз кучини йўқотди.

Киритилди: Бугун 04:26. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар