Россия фуқаролари Қирғизистон фуқаролигини олишдан тўхтатилди; 24 январдан кейин топширилган аризалар учун паспорт олинмайди.
Бу ҳақда қирғизистонлик паспорт бўйича маслаҳатчи Михаил Жуховицкий ўзининг Телеграм-каналида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг январь ойидан буён Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги бирорта ҳам шахснинг аризасини қондирмаган.