Бугун 31 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистон президенти “халқ душманлари”ни қаттиқ жазолашни буюрди

Қирғизистон президенти “халқ душманлари”ни қаттиқ жазолашни буюрди


Садир Жапаров 29 август куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари саммити ва VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари вақтида жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган куч тузилмаларини кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

"Тараққиётнинг биринчи ва асосий шарти – темир интизом! Турли ташқи деструктив кучларнинг провокациясига учиб, улардан мукофот олган ҳолда жамиятдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринаётган ўша оз сонли “халқ душманлари”ни қаттиқ жазолаймиз. Бундай кишиларга раҳм қилинмайди!", — деди Қирғизистон президенти.

Қирғизистонда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2026 йилнинг 31 августидан 6 сентябргача ўтказилиши белгиланган. ШҲТ саммити 2026 йилнинг 31 август – 1 сентябр кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.

Киритилди: 20:20 30.08.2026. Ўқилди: 888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!