Украина Россияга қарши можарода аста-секин ютқазмоқда ва вазиятни ўзгартириш учун Киевда бир неча ой қолди. Бу ҳақда мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири Михаил Фёдоров "Reuters" агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳозир келажакдаги йўлимизни белгилаб берадиган бурилиш нуқтасига келдик, аммо биз аста-секин ютқазяпмиз, шекилли”, — деди у.
Фёдоровнинг таъкидлашича, Украина раҳбариятида жанговар ҳаракатларни олиб бориш бўйича ягона стратегия ва можарони тугатиш режаси йўқ.
Собиқ вазир мамлакат ривожига чуқур илдиз отган коррупция ва қариндош-уруғчилик тармоқлари, шунингдек, давлат идораларининг сиёсий мустақил эмаслиги тўсқинлик қилаётганини билдирди.
У Мудофаа вазирлигига келганида, айрим бошқарма раҳбарлари украиналик мудофаа компанияларининг манфаатларини илгари суриш учун тайинланганини аниқлаганини ҳам таъкидлади.
Аввалроқ собиқ вазир Украинадаги вазиятни “тизимли бошқарув инқирози” деб атаб, ҳарбий ҳолат даврида сайлов ўтказишга чақирган эди.
Украина янги давлат раҳбари 2024 йил 31 мартда сайланиши керак эди, аммо сайловлар ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик баҳонаси билан бекор қилинди. Зеленскийнинг ваколат муддати 2024 йил 20 майда тугаган, аммо Киев режими раҳбари кейинги овоз беришгача қонуний бўлиб қолишини таъкидламоқда.
Киритилди: Бугун 14:42.
Ўқилди: 1028 марта.
Фикрлар сони: 0 та.