Бугун 31 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Садир Жапаров куч тузилмаларига топшириқ берди

Садир Жапаров куч тузилмаларига топшириқ берди

Бишкек яқин кунларда бир вақтнинг ўзида бир нечта йирик халқаро тадбирларга мезбонлик қилади. Шу муносабат билан Қирғизистон пойтахтида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Президент Садир Жапаров 29 август куни халқаро тадбирларни ўтказишга жалб этилган куч тузилмалари фаолияти билан танишди. Давлат раҳбари махсус тадбир доирасида навбатчилик қилаётган ходимларнинг тайёргарлиги, хизмат техникаси ва зарур воситаларини кўздан кечирди.

Учрашувда ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари мамлакат раҳбарига амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди. Жапаров халқаро делегациялар ва маҳаллий аҳоли хавфсизлигини таъминлашда идоралар ўртасидаги ҳамкорлик муҳим эканини таъкидлади.

Президент, айниқса, одамлар гавжум бўладиган ҳудудларда тартибни назорат қилиш, хизмат интизомига амал қилиш ва фавқулодда ҳолатларга тайёр туриш масалаларига эътибор қаратди.

Жапаров мамлакатдаги тинчлик ва барқарорликни бузишга қаратилган ҳар қандай уринишларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини билдирди. У куч тузилмалари ходимларини ташқи провокацияларга берилмасликка чақирди.

Шу билан бирга, Қирғизистонда ҳуқуқ-тартибот идораларининг моддий-техник имкониятларини ошириш ва ходимлар учун муносиб ижтимоий шароит яратиш ишлари давом этаётгани қайд этилди.

Киритилди: 15:27 30.08.2026. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!