Championat.asia сайти маълумотига кўра, Франциянинг "Брест" клуби Муҳаммадрасул Абдумажидовни "Пахтакор"дан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 йил муддатга ижарага олмоқчи эди. Бироқ "Пахтакор" раҳбарияти ва мураббийлар штаби футболчини легионерга айланишга қарши чиқишди.
Қизиғи "Пахтакор"да марказий ҳимояда Зайд Таҳсин ва Муртазо Пуралиганжи каби легионерлар бор. Ундан ташқари Дилшод Абдуллаев бир неча йилдан буён асосий таркибга киришни кутиб яшамоқда.
Афсуски тарихда илк бор Ўзбекистон чемпионатидан тўғридан-тўғри ТОП-5 чемпионатига трансфер амалга ошмай қолди.