«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси клублар даражасида 800 та гол уриш бўйича юқори кўрсаткични забт этди.
39 ёшли аргентиналик юлдуз учун юбилей голи МЛС доирасида «Монреаль»га қарши ўйинда қайд этилди. Ушбу баҳсда Месси тўртта гол уриб, покер расмийлаштирди. Учрашув 7:1 ҳисобида якунланди.
Inter Miami News Hub нашрининг маълумотига кўра, Месси профессионал клуб карьерасида 800 та гол уриш учун бор-йўғи 964 ўйин кифоя қилган. Бу кўрсаткич янги рекорд сифатида қайд этилмоқда.
Саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби бу борада Криштиану Роналдуни ортда қолдирди – португалиялик футболчига шунча гол уриш учун 1060 та учрашув керак бўлган.
Эслатиб ўтамиз, «Интер Майами»га қўшилишидан олдин Месси ПСЖ ва «Барселона» таркибида тўп сурган.