Бугун 31 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Месси жарима зарбаларидан урилган голлар бўйича 2-ўринга чиқди

Месси жарима зарбаларидан урилган голлар бўйича 2-ўринга чиқди

МЛС мунтазам чемпионати доирасида «Интер Майами» ва «Монреаль» ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Баҳс Флорида клубининг 7:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида Лионель Месси покер қайд этди. Аргентиналик футболчи ўз голларидан иккитасини тўғридан-тўғри жарима зарбасидан киритди.

Шу тариқа, Мессининг фаолияти давомида жарима зарбаларидан урган голлари сони 74 тага етди.

Бу кўрсаткич бўйича у Жаир да Роза Пинто билан тенглашиб, 2-ўринга кўтарилди.

Рекорд эса 78 та жарима зарбасидан гол урган Марселиньога тегишли.

Киритилди: 12:27 30.08.2026. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!