Бугун 31 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бинямин Нетаняҳунинг ўғли АҚШдан шошилинч эвакуация илинди

Бинямин Нетаняҳунинг ўғли  АҚШдан шошилинч эвакуация илинди

Бинямин Нетаняҳунинг ўғли ҳаётига хавф туғилгани сабабли АҚШдан шошилинч эвакуация қилинди — The Jerusalem Post.

Нашрнинг хабар беришича, Яир Нетаняҳу қўриқчилар ҳамроҳлигида, ўз нарсаларини ҳам олмасдан Флоридани тарк этган.

Исроил хавфсизлик хизмати унинг хавфсизлигига нисбатан “жиддий хавф” бўлганини, шу сабабли уни зудлик билан Исроилга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилди.

Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Эрон унинг ўғилларидан бирини ўлдиришга уринганини маълум қилган, аммо бунинг тафсилотларини очиқламаганди.

Киритилди: 20:00 30.08.2026. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!