Бугун 31 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Чехияда самолёт парвоздан 10 сония ўтиб қулаб тушди

Чехияда самолёт парвоздан 10 сония ўтиб қулаб тушди

Чехия шимолидаги Семили туманига қарашли Вшень посёлкаси аэропортида ўта енгил самолёт ҳалокатга учради.

Бу ҳақда якшанба куни полиция матбуот котиби Ивана Балакова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, самолёт шанба куни кечқурун ҳавога кўтарилганидан тахминан 10 сония ўтиб ерга қулаб тушган ва ёнғин чиққан.

«Икки ўринли ўта енгил самолётда ёлғиз бўлган учувчи, афсуски, ҳалок бўлди», — деди Балакова.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Киритилди: 15:08 30.08.2026. Ўқилди: 765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!