Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушни болаларга тушунтиришда Арктикадаги озуқа занжири мисолидан фойдаланиш мумкинлигини айтди. У бу фикрни ўқитувчилар билан учрашув чоғида билдирди.
Путин Арктикада косаткалар гуруҳи оқ айиқларга ҳужум қилиши ва уларни "майда балиқлар каби ейиши" ҳақида мисол келтирди.
Россия президентининг фикрича, мактаб ўқувчиларига табиатдаги бундай озуқа занжирларини тушунтириш орқали Россиянинг Украинада олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлари сабабларини ҳам изоҳлаш мумкин.
У бундай мисол болаларга Россия нега "махсус ҳарбий амалиёт" ўтказаётганини англашга ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.
Россия ҳукумати ва расмийлари 2022 йилда Украинага қарши бошланган урушни расмий баёнотларда "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаб келади.