Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Бу босиб олинган ҳудуд эмас. Бу бизнинг еримиз..."

"Бу босиб олинган ҳудуд эмас. Бу бизнинг еримиз..."
Исроилнинг БМТдаги элчиси Денни Данон Ғарбий Соҳилнинг тарихий ва Библиядаги ҳуқуқлари ҳақида гапирди "Бизнинг Ғарбий Соҳилга ҳуқуқларимиз бор. Бу босиб олинган ҳудуд эмас. Бу бизнинг еримиз. Бизнинг бу ерга тарихий ҳуқуқларимиз бор. Бизнинг бу ерга ҳатто Библиядаги ҳуқуқларимиз ҳам бор." Нега Исроил «бу ерлар бизники, тарихий ҳаққимиз бор» дейди? Асосий аргументлари тарихга бориб тақалади: - Қадимги Исроил ва Яҳудо подшоҳликлари айнан шу ҳудудларда мавжуд бўлган. - Ҳозирги Ғарбий Соҳил ҳудудида Қуддус, Хеврон, Байтуллаҳм, Шхем (Наблус) каби яҳудий тарихи ва дини учун жуда муҳим жойлар бор. - Яҳудийлар бу ҳудудни кўпинча «Яҳудия ва Самария» (Judea and Samaria) деб аташади. 1920–1940-йилларда ҳам бу ҳудудда яҳудий жамоалари яшаган, аммо араб аҳолиси асрлар давомида асосий аҳоли қатламларидан бири бўлган. Асосий савол — тарихий алоқа ҳудудга эгалик ҳуқуқини берадими? Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан — йўқ. 1967 йилги Олти кунлик урушда Исроил Ғарбий Соҳилни, жумладан Шарқий Қуддусни Иорданиядан тортиб олади. Шундан бери халқаро ҳуқуқда Ғарбий Соҳил Исроил томонидан босиб олинган/окупация қилинган ҳудуд сифатида қаралади. 2024 йилда Халқаро суд (ICJ) яна бир бор Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусни 1967 йилдан бери босиб олинган Фаластин ҳудуди тан олган. Суд Исроилнинг бу ҳудуддаги посёлкалари халқаро ҳуқуқни бузади, деган хулосага келган. Исроилнинг даъвоси асосан қадимги тарих, диний мерос ва яҳудий халқининг бу ҳудуд билан тарихий боғлиқлигига таянади. Фаластин томони эса узлуксиз аҳоли яшаши, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ва замонавий халқаро ҳуқуққа таянади. Халқаро ҳуқуқнинг амалдаги асосий позицияси эса Ғарбий Соҳилни Фаластин ҳудуди, Исроилни эса оккупация қилувчи давлат сифатида кўради.
Киритилди: Бугун 15:12. Ўқилди: 988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!