Бугун 31 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нетаньяхунинг ўғлига АҚШда жиддий таҳдид бўлгани маълум қилинди

Нетаньяхунинг ўғлига АҚШда жиддий таҳдид бўлгани маълум қилинди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ўғли Яир Нетаньяху унга қарши ҳужум тайёрланаётгани ҳақидаги огоҳлантиришдан сўнг АҚШни тарк этиб, Исроилга қайтди.

Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри Исроил умумий хавфсизлик хизмати — ШАБАК маълумотларига таяниб хабар берди.

"Яир Нетаньяхуга зарар етказиш бўйича жиддий таҳдид ҳақиқатан ҳам мавжуд эди. Вазият баҳолангач, уни қўриқлаш гуруҳи билан бирга шошилинч равишда Исроилга эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди", — дейилади идора баёнотида.

Қайд этилишича, Яир Нетаньяху АҚШни шошилинч тарзда тарк этган ва ҳатто айрим шахсий буюмларини ҳам қолдириб кетган.

Киритилди: 12:32 30.08.2026. Ўқилди: 824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!