Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистон чегараси бўйича ортиқча ҳужжат талабига чек қўйилиши мумкин

Қирғизистон чегараси бўйича ортиқча ҳужжат талабига чек қўйилиши мумкин

Ижтимоий тармоқларда Қирғизистон чегарасидан ўтаётган пайт Ўзбекистон фуқароларидан махсус ишончнома яъни "Генералный доверенность" талаб қиланаётгани ҳақида хабар тарқалган.

Ҳолатга Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирилди.

Масъулларнинг маълум қилишича, Қирғизистон томон билан ушбу масала юзасидан гаплашилган ва 10 майга қадар ушбу ортиқча ҳужжатлар эксклав ҳудудлар аҳолисидан сўралмаслиги маълум қилинди.

"Маълумки, мазкур тартиб фақат сўхликлар учун эмас, аслида барча хориж фуқаролари учун Қирғизистон томонидан жорий этилган. Аммо Ўзбекистоннинг эксклав ҳудудларини ҳисобга олиб, ушбу тартиб муддатини узайтириш ҳамда татбиқ этилмаслик бўйича музокалар олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.
Киритилди: 05:02 06.05.2025. Ўқилди: 811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!