Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Исроил бош вазирининг Саудия Арабистони ҳудудида Фаластин давлатини ташкил этиш тўғрисидаги "провокацион баёнотлари"ни қаттиқ қоралади.
Форс кўрфази мамлакати бу фикрларни "халқаро ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилиши ва БМТ Уставининг аниқ бузилиши" деб баҳолайди ҳамда халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг провокацион хатти-ҳаракатларига қатъий қаршилик кўрсатишга чақиради, деб таъкидланди вазирлик баёнотида.
Қатар таъкидлашича, фаластинликларни мажбурий кўчириш борасидаги чақириқлар "тинчлик ўрнатиш саъй-ҳаракатларига тўсқинлик қилади ва минтақадаги вазиятни янада кескинлаштиради". Шунингдек, "Фаластин халқи ўз ерида суверенитетни амалга ошириш имкониятига эга бўлмаса, адолатли ва барқарор тинчликка эришиб бўлмайди" деган фикр алоҳида таъкидланди.
"Бундан ташқари, Вазирлик Қатар Давлатининг Фаластин масаласининг қонунийлиги ва адолатлилигини ҳамда қардош Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини, жумладан 1967 йилги чегаралар доирасида Шарқий Қуддусни пойтахт қилиб, мустақил давлатларини барпо этиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашдаги қатъий позициясини яна бир бор тасдиқлайди."
Исроил мансабдорлари Саудия Арабистони ҳудудида Фаластин давлатини ташкил этишни таклиф қилди.