Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг исми Аҳмад ал-Аҳмад бўлиб, у маҳаллий дўкон эгаси ҳисобланади.

Бу ҳақда Ynet портали Австралия полициясидаги манбаларига таяниб хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, отишма ижрочиларидан бири ўткинчи фуқаро томонидан қуролсизлантирилган. Видеода машиналар орасида яшириниб турган оддий фуқаролардан бири милтиқли одамга орқадан сездирмасдан яқинлашгани ва уни бўғиб, қуролини тортиб олганини кўриш мумкин.

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Австралиянинг Channel 7 телеканали Аҳмаднинг қариндошларидан интервю олган. Уларнинг айтишича, кураш чоғида Аҳмад ўқдан жароҳат олган ва ҳозирда шифохонага ётқизилган.

Австралиянинг Сидней шаҳридаги пляжда юз берган отишма оқибатида 12 киши, жумладан, ҳужумчилардан бири ҳалок бўлди. Шунингдек, 29 киши жароҳатланди, улардан икки нафари полициячи. Ҳужумни уюштирган шахслардан бири эса полиция томонида қўлга олинди.

Киритилди: 23:57 14.12.2025. Ўқилди: 1889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!